Қарши туманида яшовчи Шодмонов Журабек Чаманович ва Қиличова Хафиза Ашировналар “Фуқаролиги бўлмаган шахс учун” Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш уларни азалий орзулари эди.
Бугунги кунда юртимизда амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар натижасида 2020 йил 13 март куни қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талабига кўра, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиниб, Қарши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ИД-картаси расмийлаштириб берилди.
Қарши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси.