Бу ҳақда туман ҳокими қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг 69-сессияси 2023-йил 27-январь куни соат 16:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги муҳим масалалар киритилган.
1. Қарши туманида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида;
Ахборот берувчи: Қудратов Шоҳрух Шоҳдорович – Туман адлия бўлими бошлиғи.
2. Туман прокуратурасининг 2022-йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликни ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида;
Ахборот берувчи: Муродов Тоғмурод Жониқулович – Қарши тумани прокурори.
3. Қарши туманида яшовчи ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож фуқароларга моддий ёрдам бериш тўғрисида;
Ахборот берувчи: Раҳмонов Отаниёз Қўйлиевич– Қарши тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.
4. Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 2022-йил давомида ҳудудлардан келиб тушган мурожаатлари таҳлили ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида;
Ахборот берувчи: Азизов Сайфулла Темирович – Қарши тумани халқ қабулхонаси мудири.
5. Қарши тумани маҳаллий бюджетининг 2023-йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағларни йўналтириш тўғрисида;
Ахборот берувчи: Сатторов Шухрат Исломович – Қарши тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири.
6. Қарши туманида хотин-қизларни муаммоларини тизимли равишда ҳал етиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари”ни III босқичи якунлари тўғрисида;
Ахборот берувчи: Абдурахмонова Фазилат Нурмаматовна – Қарши тумани ҳокими ўринбосари.
7. Бошқа масалалар.
Маълумот учун сессия иши туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг "You tube" саҳифасида жонли тарзда ёритилади.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.