Хабар берганимиздек, тумани ҳоким ва Хитой Савдо саноат палатаси Цзыбо шаҳри бўлими раҳбари Ли Сючин хоним ўртасида “Қашқадарё вилояти инвестицион салоҳияти” мавзусида бизнес-форум ташкил этилиши бўйича келишиб олинган эди.
Ушбу келишув натижасида Хитойнинг Савдо саноат палатаси Цзыбо шаҳри бўлимида “Қашқадарё вилояти инвестицион салоҳияти” мавзусидаги бизнес-форум ташкил этилди.
Бизнес форумда Цзыбо шаҳрининг энг йирик 40 та компанияларига мамлакатимизда инвесторларга яратилган шароитлар ва Қашқадарё вилоятининг инвестицион салоҳиятини кўрсатиб берувчи тақдимот ҳамда видеороликлар тақдим этилди.
Бизнес-форум иштирокчилари билан Қашқадарё вилояти хусусан Қарши тумани ҳақида меҳмонларни қизиқтирган саволлар бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, форум доирасида тадбиркорлар билан В2В кўринишидаги музокаралар олиб борилишига келишилди.
Туман ҳокими бошчилигидаги Қарши тумани делегациясининг Хитойдаги сафари давом этмоқда.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби