Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда шак-шубҳасиз кутилган натижаларни бермоқда.
Адлия вазирлиги Давлат хизматлари Департаменти бошлиғи Санжар Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қарши туманидаги "Янги Батош" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Шу куни ўтказилган сайёр давлат хизматлари кўрсатиш давомида жами 39 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 12 та Мобил_ИД рўйҳатга олинди. 2 нафар фуқаронинг кадастр паспорти шакллантирилди ва 4 нафар болаларни боғчага навбатга қўйиш, ЭРИ калитларини расмийлаштириш ва 3 нафар никоҳ масаласида мурожаатлар қабул қилиниб, 6 та туғилганлик гувоҳномаси ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида ишчи гуруҳ туманнинг «Касаначилик» маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.