Кадастр агентлигининг Қарши тумани бўлими томонидан тумандаги «Насаф» ҳудудида ерлардан мақсадли фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро қишлоқ хўжалиги харитаси контурида жойлашган ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, эгалланган ер майдонининг 50 кв метр қисмига қурилиш қилганлиги ҳолати аниқланди.
Ўрганишлар давомида ушбу қурилишга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Тадбир давомида фуқарога мазкур ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг ҳуқуқий оқибатлари Кадастр инспекторилари томонидан тушунтирилди.
Олиб борилган тушунтириш ишлари ва ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг ҳуқуқий оқибатини тўғри англаниши натижасида ер қонунбузилиши ҳолати ихтиёрий бартараф этилди.