Туман ҳокими Зоир Алиқулов тумандаги мавжуд кўп қаватли уйларнинг бугунги кундаги ҳолатини ўрганишда давом этмоқда.
Бугун эрта тонгдан ҳоким Мевазор маҳалласидаги кўп қаватли уйларда бўлиб, коммунал масалалар ҳамда ободонлаштириш ишларининг бугунги кундаги ҳолати билан танишиб, шу ерда истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаат-муаммолари ва масъулларнинг бу борадаги таклифларини қабул қилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида масъулларга топшириқлар берилиб, ҳудудни ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.