«Бешкент Марказий ўйингоҳи»да Қарши тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман маҳаллалари ёшлари ўртасида “Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида!” шиори остида “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг Қарши тумани босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Маълумот учун мусобақанинг якуний натижаларга кўра Гулшан, Ҳилол, Ўзбекистон Мустақиллиги, Янги Батош маҳаллалари ёшлари ушбу кетма-кетликда ғолиб бўлишди. Эндиликда туман биринчилигини қўлга киритган Гулшан маҳалласи ёшлари “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қилишади.