Қашқадарё вилояти ҳокимлигида 61 нафар кекса авлод вакилларини Президентимиз томонидан таъсис этилган И ва ИИ даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда туманимизнинг бир гуруҳ нуронийлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллик байрами арафасида Қашқадарёлик бир гуруҳ нуронийлар 1 ва 2 даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Хусусан, И даражали "Меҳнат фахрийси" нишони билан Гелдиева Марям, Худайқулов Муртоз, Турсунов Аҳмад, Тўлиев Полвонқул, ИИ даражали "Меҳнат фахрийси" нишони билан Қосимов Абдуҳомидлар тақдирланди.
Таъкидлаш керак, тантанали маросимда вилоят ҳокими Муротжон Азимов “Меҳнат фахрийси” нишонлари ва пул мукофотларини ўз эгаларига топширди.