Ижтимоий тармоқда “Мирмирон” маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш ва тунги ёритиш чироқларини алмаштириш каби муаммолар кўтариб чиқилди.
Ушбу муаммолар юзасидан шуни маълум қиламизки, ушбу чоракда Мирмирон маҳалласидаги таъмирталаб ички йўлларнинг 250 метри бетон йўл (Зиёли кўчаси), 200 метри эса асфальт қопламаси (Маърифат кўчаси) билан таъмирланиши режалаштирилган.
Шунингдек, маҳалладаги кўча чироқлари босқичма-босқич дастурлар доирасида алмаштирилиб борилиши кўзда тутилган.
Қарши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.