"Халқ сўзи" газетасида чоп этилган “Ҳаққоний ва холис сўз қалбларга чуқур сингиб, эзгу туйғуларни уйғотади” сарлавҳали мақола юзасидан шуни маълум қиламизки, бир вақтлари жаҳолатга қарши маърифат билан курашган улуғ аллома Абу Муин Насафийнинг узоқ йиллар мероси ҳам, қадамжоси ҳам эътибордан четда қолиб кетган эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Давлатимиз раҳбарининг қаратган эътиборидан сўнг Абул Муин Насафий зиёратгоҳи обод гўша бўлиб, эндиликда ушбу мажмуа нафақат Қашқадарёнинг балки Ўзбекистонимизнинг фахрига айланди.
Мақолада келтирилган фикрлар юзасидан эса шуни маълум қиламизки, Абу Мўйин Насафий мажмуаси яқинида уй меҳмонларини ташкил этиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, туризм ва меҳмонхона соҳаси билан шуғулланувчи тадбиркорларга тарғибот ишлари олиб борилиб, уларга имконият яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари зиёратгоҳда доимий ободонлаштириш ишлари бажарилиб келинмоқда. Хусусан, айни кунларда Қовчин маҳалласида аҳоли хонадонлари электр таъминотини яхшилаш мақсадида 10 кВ ҳаво линияси ҳамда 0,4 кВ СИП кабеллари тортиш ишлари тўлиқ бажарилди. Мақолада келтирилган сув тармоғи тортиш ва йўлак масалалари юзасида қўшимча маълумот тақдим этамиз.