Қарши тумани, Манғит қишлоғида яшовчи 93 ёшли М.Таниевнинг нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун ер майдони ажратилиши бўйича қилинган мурожаати ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозир кунда туман ва шаҳар ҳокимларидан фуқароларга якка тартибдаги уй жой қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдонларини ажратиш ваколати олинганлигини эслатиб ўтамиз.
Шу боис, фуқарога ер қонунчилигига кўра, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун фақат аукцион савдоларида иштирок этиб, ер майдони ажратилиши мумкинлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.