Муҳтарам Президентимиз “Ёшлар bilan ишлаш - биз учун ҳаёт-мамот, хавфсизлик масаласи” деб, ёшлар, талабалар bilan кўпроқ мулоқот қилишни, раҳбарларга таъкидлаб келадилар.
Bugun вилоят ҳокими ТАТУ Qarshi филиалида бўлиб, олийгоҳнинг талаба-ёшлари bilan учрашди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари bilan танишиб, таклиф va муаммоларини тинглади.
Бугунги кунда олийгоҳда 3000 га яқин ёшлар таҳсил олади. Улар орасида Давлат мукофот ва Президент стипендияси соҳиблари бор.
Талаба-ёшларнинг лойиҳа va таклифлари bilan ўртоқлашган вилоят ҳокими жорий йил 11 апрель куни Президентимиз томонидан “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар bilan ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказган йиғилишларида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоятда ёшлар bilan ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича янгича механизм ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.
Ушбу тадбирнинг барча фотосуратлари билан туман ҳокимлигининг расмий телеграм-канали орқали танишишингиз мумкин. Расмий телеграм канал ҳаволаси: qarshitumaniuz
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.