Хабарингиз бор, туман ҳокими ташаббуси билан доимий тартиб асосида яъни ҳафтанинг ҳар пайшанба куни навбати билан маҳаллаларда аҳоли муаммоларига жойида ечим топиб борилмоқда.
Ана шундай қабуллардан навбатдагиси Гулшан маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Ушбу қабул давомида 47 нафар фуқароларнинг 29 та мурожаати тингланди. Ушбу мурожаатларнинг 18 тасига жойида ечим топилди.
Шунингдек, аҳоли томонидан йўл, электр энергияси, сув, бандлик, кадастр, тадбиркорлигини бошлаш ва ер муносабатлари билан боғлиқ масалалар ечими ижроси бўйича мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.