Қарши туманидаги Қуйи Бешкент маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш ва ободонлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва бошқа йўналишларда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу маҳаллада туман ҳокими Зоир Алиқулов иштирокида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди. Ушбу учрашувга 30 нафарга яқин ёшлар ва мигрант ёшлар билан ўтказилган учрашувдаги каби ёшларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди. Аҳамиятлиси, ушбу учрашув давомида 10 нафар ёшнинг мурожаати шу куниёқ ҳал этиладиган бўлди. Қолган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.