Бугун туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Миллий гвардия Қарши тумани бўлими ташаббуси билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.
Ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ойлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Якунда ўз хонадон ва тадбикорлик субъектларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.
Маълумот учун, уй-жойларни ишончли қўлларга қўриқлашга топшириш ойлик хизмати 58 мингни ташкил этади.