“Facebook” ижтимоий тармоғида туманнинг Поштон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ўз маҳалласининг “Обод қишлоқ” дастурига киритилмаганлиги юзасидан мурожаат ёритилди.
Ушбу мурожаат бўйича шуни маълум қиламизки, “Поштон” маҳалла аҳли бирдам ва аҳил маҳалла эканлиги “Очиқ бюджет” портали орқали энг фаолликларида ҳам намоён бўлди.
Ушбу фаоллик ортидан Поштон маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Очиқ бюджет” дастури доирасида маҳалла ҳудудидаги жами 5,75 км ички йўлларга иссиқ асфальт қопламаси ётқизилди.
Бундан ташқари поштонликларнинг фаолликлари боис, “Менинг йўлим” дастури доирасида яна 2 км ички йўллар асфальт қопламаси билан таъмирланди. Шунингдек, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг VI-63-69-4-0-К/23-сонли қарори билан яна 3 км ички йўл таъмирланди. Бундан ташқари, ҳашар йўли билан ҳомий ташкилотлар томонидан 4 та кўп қаватли уй-жой бинолари том қисмини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Қарши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.