Сайёр суд мажлисида туманимиз раҳбари бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Юртимизда жазони ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш, маҳкумлар билан ишлаш фаолияти самарадорлигини ошириш, жиноятларни қайта содир этилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ушбу жараён изчил, якка тартибдаги ёндашувга асосланган фаолиятни ўз ичига олади.
Бугун Қарши тумани ҳокимлигида Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани суди раиси Орзимурод Шукуров раислигида сайёр суд ўтказилиб, унда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган 9 нафар пробация назоратида турувчи маҳкумларга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди.
Ўрнатилган талабларни бажариб келаётган, меҳнатга виждон билан ёндашадиган, тўғри йўлга ўтишга қатъий қарор қилган 8 нафар маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига мувофиқ жазони ўташдан шартли равишда муддатидан аввал озод қилиндилар.
Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш ишларидан тизимли равишда ўзини олиб қочганлиги учун бир нафар маҳкумнинг ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.