“Зўр” телекомпаниясининг “Бу кун” информацион дастурида “Қоғозда ечилган амалда ўз ҳолича ташлаб қўйилган муаммо” сарлавҳа остида эълон қилинган лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
“Гулшан” МФЙ ҳудуди белгиланган давлат дастурлари режасига киритилмаган бўлишига қарамай «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали ички имкониятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудга истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилаш бўйича 2022 йилда 30 дона, 2023 йил 3 июль ҳолатида 55 дона янги темир-бетон устунлар етказиб берилган бўлиб, шундан 30 дона темир бетон устунлар махсус техникалар ёрдамида жойида ўрнатилиб, ҳозирда монтаж (симларни кўчириш) ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда 2023 йилда етказиб берилган 55 дона темир бетон устунларни белгиланган жойларда ўрнатиш учун лойиҳа ишлари амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш керакки, “Гулшан” МФЙ ҳудудида жорий йил якунига қадар электр таъминотини яхшилаш бўйича навбатдан ташқари кенг кўламли ишларни амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ички йўллар таъмири бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилмоқда.
Қарши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.