Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлида барча саъйи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бу борада белгиланган вазифалар ижроси устидан парламент назоратини олиб бориш, аҳоли билан мунтазам равишда мулоқот қилиш, зарур ҳолатларда маҳаллий давлат органларига кўмаклашиш юзасидан Олий Мажлис Сенати аъзолари мунтазам равишда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова вилоят ҳокими ўринбосари Комила Каромова билан биргаликда туманимизда ў
рганишлар олиб борди.
Даставвал сенатор туманнинг энг диққатга сазовор мажмуаларидан бири болган "Абу Мў
йин Насафий" мажмуасида бўлиб, калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир қадамжосини зиёрат қилди.
Шу куни Гулнора Маруфова тумандаги Шодлик МФЙ "Мустафобек кўклам даласи" фермер х
ўжалигида пахта терими билан банд бўлган хотин-қизлар билан учрашди. Муносиб меҳнат шароитлари яратилганлиги теримчилар томонидан билдириб ў
тилди. Фаол теримчи хотин-қизларга эса совға-саломлар улашилди.
Шунингдек, сенаторнинг туманимизга ташрифи давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган хотин-қизлар ҳамда ёшлар ҳолидан ҳам хабар олинди.