Ўтган 2023 йил иккинчи босқичи давомида Қарши туманида овоз бериш жараёнида 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Уларни молиялаштириш учун 9 миллиард 100 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Лойиҳалардан 6 таси ички йўллар таъмири бўйича бўлиб, ҳозирги кунда таъмирталаб ички йўллар равон, манзиллар обод бўлди.
Хусусан, Узумзор маҳалласининг 2 500 метр, Манғит маҳалласининг 3 км, Потрон маҳалласи Янги ҳаёт кўчасининг 2890 метр ҳамда Талликурон маҳалласидаги 2 380 метр ички йўллар таъмирланди.
Амалдаги низомга мувофиқ, ғолиб деб топилган лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ушбу таклифларни илгари сурган фуқаролар жалб қилинган ҳолда, ишлаб чиқилди.