“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра, Қарши туманидан 7 та лойиҳа энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган.
Хусусан, Қарши тумани "Узумзор" (https://t.me/qarshiliklar/12919)МФЙ Ўзбекистон кўчасидан Мустақиллик ва Нурли кўчалари орқали ўтувчи ички йўлларни асфалт қилиш учун энг кўп 7 221 та овоз тўпланди.
Бундан ташқари, "Қорақуччи" МФЙ нинг энг катта - Боғот кўчасини асфалтлаштириш учун 7 218 та, "Мустақиллик" МФЙ аҳолиси томорқасига оқаво сув етиб бориши учун сув ҳайдаш насоси, 2 та гидрант , 2000 метр масофага диаметри 300 мм ли, қалинлиги 15 мм ли полиетилен қувурлар тортиш учун 6 255 та, "Потрон" МФЙнинг Келажак, Ободон, Табассум кўчаларини асфалтлаштириш учун 5 422 та, "Манғит" МФЙ Беруний ва Қашқадарё кўчаларини асфатлаштириш учун 5 369 та, "Потрон" МФЙ Янги ҳаёт кўчасини асфалтлаштириш учун 5 245 та, "Талликурон" МФЙ Қуйи Бақирчи қишлоғи аҳолиси эса 2 км таъмирталаб йўлларига асфалт ётқизиш учун 4 898 та овоз тўплаб, ғолиб бўлдилар.
Маълумот учун, мазкур 7 та лойиҳага 9 737 102 546 сўм маблағ йўналтирилади.