Қарши туманида оилаларда соғлом муҳитни таъминлашга қаратилган кўплаб тарғибот ва турли тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Муҳит яхши эмас бўлган оилаларда тушунтириш ишлари олиб борилиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга эса ҳимоя ордери берилиб, давлат ҳимояси тақдим этилмоқда.
Хусусан, "Қовчин" МФЙ да истиқомат қилувчи оилаларнинг бирида эр-хотин ўртасида бир неча бор келишмовчилик келиб чиққан, 1984 йилда туғилган вақтинча ишсиз Н.А. ичкилик таъсирида турмуш ўртоғи 1985 йилда туғилган К.С.га тазйиқ ва зўравонлик кўрсатиб, доимий тан жароҳати етказиб келганлиги аниқланди.
Эри томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган К.С.га "ҳимоя ордери" берилди. Назорати маҳалладаги хотин-қизлар фаолига топширилди.