Қарши тумани ҳокими ташриф доирасида Хитой Савдо саноат палатаси Цзыбо шаҳри бўлими раҳбари Ли Сючин хоним билан хамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан музокаралар олиб борди.
Учрашув аввалида туман раҳбари Ли Сючин хонимга амалий учрашувга таклиф этилганлиги учун миннатдорчилик рамзи сифатида эсталик совғалар тақдим этди. Туман раҳбари ушбу ташриф икки томонлама ҳамкорликни дебочаси бўлиб томонлар ўртасидаги муносабатни сифат жихатдан янги босқичга олиб чиқилишига алоҳида тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида Хитой Савдо саноат палатаси Цзыбо шаҳри бўлими раҳбари Ли Сючин хоним ўртасида қатор масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди. Ушбу музокаралар давомида икки томоннинг ишбилармонлари ўртасида доимий “мулоқот майдони”ни яратишга қаратилган “Қашқадарё вилояти инвестицион салоҳияти” мавзусидаги бизнес-форум ташкил этиш бўйича келишилди.
Шу куни музокалар натижасида ушбу йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Цзыбо шаҳрида ўтказиладиган форумда Қашқадарё вилоятида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар билан иштирок этиш ҳамда вилоят маҳсулотларини Цзыбо шаҳрига экспорт қилиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Учрашув сўнггида туман ҳокими ва тадбиркорлардан иборат делегация Цзыбо шаҳрининг йирик компаниялари фаолияти билан танишди.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.