Депутатлар, масъул раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг навбатдаги 77-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Қарши туманида.ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида Қарши туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хасан Турдиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори юзасидан Қарши туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Усмон Нормўминов, Қарши туманида 2023 йилда “Аёллар дафтар”нинг 4-босқичига кирган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилганлиги бўйича туман ҳокими ўринбосари Шоҳиста Бегимқулова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5040-сон Қарори ижроси юзасидан Қарши туман Маънавият ва тарғибот маркази томонидан 2023-йилнинг 9 ойи давомида туманда амалга оширган ишлари юзасидан марказ бошлиғи Жасур Луфтиевларни ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, туман мактаб ва мактабгача таълим мудири Анвар Эшонқулов ва Қарши туманида яшовчи ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож фуқароларга моддий ёрдам бериш тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Дилшод Турсуновларнинг ҳам ҳисоботи тингланиб, бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.
Барча қарорлар "e-qaror.gov.uz" сайтида эълон қилиб борилмоқда.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.