Туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекциясига туманимизнинг Навоий МФЙ ҳудудида дарахт кесилаётгани юзасидан келиб тушган мурожаат тезкорлик билан жойига чиқиб ўрганилди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция масъуллари, туман Миллий гвардия ходимлари ва профилактика инспектори айтилган манзилга бориб, ўрганиш олиб боришганда ҳолат ўз тасдиғини топди.
Аниқландики, фуқаро П.М томонидан беш дона элдор қарағайи ва бир дона қуриган дарахтлар таг қисмидан ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда, унинг натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.