Бугунги кунда аҳоли муаммоларини ҳал этиш юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, Қарши туманида ҳам бу борада туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни фуқаро қабуллари ўтказилмоқда.
Ушбу қабуллар давомида тумандаги барча мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида фуқароларимиз муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъул соҳа раҳбарларига топшириқлар берилиб, аҳоли мурожаатларининг айримлари жойида ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу тадбирнинг барча фотосуратлари билан туман ҳокимлигининг расмий телеграм-канали орқали танишишингиз мумкин. Расмий телеграм канал ҳаволаси: qarshitumaniuz
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.