Бугун Қарши тумани ҳокимлигига Хитой тадбиркорлари Жет Лиюе ва Хитойнинг "NOAH ARK" компанияси ижрочи директори Хелена Ченлар ташриф буюришди. Шу куни туман ҳокими ва Хитойлик тадбиркорларнинг учрашуви ўтказилди.
Ушбу учрашувда тадбиркорлар билан Қарши тумани ҳамкорлигини ўрнатиш, энг аввало пахтани қайта ишлаш, сунъий тола, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳамда туманда қуёш фотоэлектрстанциясини барпо этиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Туман раҳбари ва тадбиркорлар Хитой замонавий қурилиш йўналишлари ёрдамида туманда турар-жой комплекслари барпо этиш масаласида ҳам фикр алмашдилар.
Ушбу учрашув сўнггида мазкур ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали яқин кунлар ичида амалий ишларга қўл уриш ҳамда ижобий натижаларга эришилиши таъкидланди.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.