Янги Хонабод маҳалласида туман ҳокими, секторлар ва ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк хизматлари, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер ажратиш, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 40 нафардан зиёд фуқароларнинг 70 га яқин мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди, кўпчилигига шу жойнинг ўзида ечим топилди ва вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотлар ёрдамида уларнинг ижросини таъминлашга қаратилди.