Унда туман ҳокими қатор тайинловларни ўқиб эшиттирди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган Бегимқулова Шоҳиста Муродиллаевна - Қарши тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Қарши тумани ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган Қўлдошов Нуриддин Нурматович - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Қарши тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.
"Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида меҳнат қилиб келаётган Турсунов Дилшод Хамроевич - Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши котибияти мудири лавозимида иш бошлади.
Йиғилишда туман раҳбари томонидан барча янги тайинланган ходимлар 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилинганлиги таъкидланиб, ушбу ва фаолият юритиб келаётган барча аппарат ходимлари ҳалоллик, очиқлик ва адолатни ўз ишида таъминлаши лозимлиги алоҳида таъкидланди.