Туман ҳокими Қарши туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида туманда ташкил этилган кичик ва ёшлар саноат зоналари, 2023 йил ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар тадбиркорлар иштирокида муҳокама этилди.
- Биргаликда интилишимиз керак, ҳалол, пок ва виждонан ҳаракат қиладиган тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаяпмиз, - деди туман раҳбари. - Чунки, сизларнинг фаолиятингиз ривожланса, туманимиз янада ривож топади, Масала бўлса, тўғридан-тўғри менга ёки ўринбосарларимга мурожаат қилишларингни сўраб қоламиз.
Айтиш керак, ушбу мулоқот давомида тадбиркорларнинг фаолияти янада ривожи учун муҳим бўладиган масалаларда кўмак кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.
Ушбу очиқ мулоқотда тадбиркорлар томонидан табиий газ, электр энергияси билан таъминлаш, кредит олиш ҳамда ер ажратиш масалаларида қилинган мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Аҳамиятлиси, туман раҳбарининг таклифига биноан тадбир сўнгида ушбу каби учрашувлар ҳар ойда бир муротаба ўтказиб турилишига келишиб олинди.