Хабар берганимиздек, бир неча кун аввал Шоҳиста Бегимқулова Қарши тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Шохиста Бегимқулова янги иш жойида керакли вазифалардан сўнг, бугунги иш фаолиятини туманнинг чекка ҳудудида жойлашган Ҳилол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг ҳолатини ўрганишдан бошлади.
Ҳилол маҳалласида 8 540 нафар аҳоли истиқомат қилади, хотин-қизлар эса 3 627 нафардир. Шундан бугунги кунда 292 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари" га киритилган. Ушбу маҳаллада ногиронлиги бор хотин-қизлар ҳам бўлиб, ушбу йилда уларнинг 22 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.
Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Сатторова Зийнат момо 80 ёшдан ошгач, тўшакда ётиб қолганидан сўнг ногиронлик аравачасига эҳтиёжи мавжуд эди. Худди шундай Қурбонова Дамира, Чўянова Шаходатлар ҳам 1-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, уларда ҳам мустақил ҳаракатланишлари чекланганди. Бугун ушбу ҳолатлар билан танишган Шохиста Бегимқулова ушбу хотин-қизларга кресло-аравачалар топширилишида ташаббус кўрсатди.
Шу куни ҳолидан хабар олинган ногиронлиги бор фуқароларга яхши кайфият улашиш билан бир қаторда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви учун катта имтиёзлар берилганлиги ҳамда ногиронлиги бор фуқароларнинг қандай имтиёзга эгалиги ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.