Туманимизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига қўлидан келганча ёрдам кўрсатишга шай бўлган раҳбарлар, тадбиркорлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.
Кириб келаётган Рамазон ҳайити арафасида туманимизда бу каби ишлар янада кенг қулоч ёймоқда.
Таъкидлаш керак, бугун туман прокурори Тоғмурод Муродов тумандаги бир нечта оилалар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак берилди.