Қарор иловасида қайд этилишича, "Бешкент Марказий ўйингоҳи" (сиғими-4 500), "Ёшлар ҳиёбони" (сиғими-5 000), "Марказий истироҳат боғи" (сиғими-2 500), Спорт мактаби ўйингоҳи (сиғими-2 500) да оммавий тадбирлар ташкил этилиши белгиланган.
Ушбу қарорда юклатилган вазифаларга кўра рўйхатдаги жойлар ёнғинга қарши хавфсизлик, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш, коммуникация, муҳандис-техник ҳимоя воситалари ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ва тизимлари билан жиҳозланганлиги юзасидан масканлар паспорти тайёрланади.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари Х.Турдиев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари У.Рахимов зиммасига юклатилди.