Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 июль куни ўтказган видеоселектор йиғилишида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, бу борада бешлик ва маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш, криминоген вазиятни жиловлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар қўйиб, тегишли топшириқлар бергандилар.
Белгиланган вазифалар юзасидан туман ҳокими Бехзоджон Юсупов, туман прокурори Тоғмурод Муродов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Нурали Овлаев, туман ДСИ бошлиғи Отабек Бадалов тумандаги 58 та маҳалла "бешлиги" билан мулоқот ўтказди.
Унда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг осойишталиги, энг аввало, маҳаллада жиноятларни олдини олиш, ижтимоий профилактикани тўғри йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, криминоген вазиятни маҳаллаларда жиловлашда маҳалла оқсоқоллари ва нуронийлар кўмагидан самарали фойдаланиш лозимлиги, бу эса профилактика инспекторининг ишини енгиллаштириш билан бирга иш натижадорлигини ошишига ҳам хизмат қилиши таъкидланди.