Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-апрелдаги "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-106-сонли фармони ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 10-июлдаги "Фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларни умумий ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида"ги 306-4-0-Қ/23-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман раҳбари фанлар чуқур ўқитиладиган мактабларни умумий ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида қарорни имзолади.
▪️Қарорга кўра:
Тумандаги 1,33 ва 65 - айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари умумий ўрта таълим мактаби сифатида қайта ташкил этилади.
▪️Бунда:
➖Фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумой ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этилади;
➖фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар фаолияти ушбу мактабларда ихтисослаштирилган дастурлар асосида таълим олаётган ўқувчилар ўқишини битиргунига қадар давом эттирилади;
➖ фанлар чуқур ўқитиладиган мактабларнинг раҳбарларига ҳамда ихтисослаштирилган фанлардан дарс ўтганлиги учун педагог кадрларига амалда белгиланган қўшимча устама ҳақлар ушбу мактаблардаги ихтисослаштирилган синфлар фаолияти тугатилгунига қадар сақлаб қолинади.