“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган Омонтепа маҳалласи Деҳқонтепа қишлоғидаги барча хонадонларни қувур орқали ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 5 минг метр қувур монтаж қилиниб, 500 м³лик сув сақлаш омбори қурилди.
Бундан ташқари маҳалланинг 3,5 км йўли асфальт қопламаси орқали таъмирланди.
#ochiq_byudjet