Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли қарори ижросида белгиланган вазифалар юзасидан туман ҳокими ҳамда туман ИИБ бошлиғи Нурали Овлаев ҳудуддаги маҳалла профилактика инспекторлари билан мулоқот қилди.
Суҳбат давомида соҳа ходимлари ўз хизмат фаолиятида вужудга келаётган баъзи муаммолар юзасидан сектор раҳбарларига мурожаат қилишди. Барча кўтарилган масалалар назоратга олиниб, ижроси бўйича масъулларга муддатлари аниқ белгиланган манзилли топшириқлар берилди.