Мустақиллик байрами арафасида туманимизда 2 та мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.
Хусусан, Узумзор маҳалласида 50 ўринга мўлжалланган оилавий боғча, Сарой маҳалласида эса 120 ўринли давлат хусусий шериклик асосидаги МТТ иш бошлади.
Маълумот учун, бугунги кунда Қарши туманида 244 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг фаолият бошлаши натижасида қамров даражаси 68 фоизга етди.