Жорий йилнинг 2-феврал куни Туркия Республикасининг Измир шаҳрида жойлашган Эгей университети билан ҳамкорликда Қарши муҳандислик иқтисодиёти институти қошида “Текстил муҳандислиги факултети” очиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилди.
Онлайн мулоқотда Эгей университети муҳандислик факултети раҳбарияти проф.др. М.Танёлачач, проф.др. Перрин Акчакожа, вилоят ҳокимлиги, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва вилоят Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ва пахтачилик кластери вакиллари иштирок этди.
Олиб борилган мулоқот натижасида Эгей университети томони ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ва вилоят делегацияси Туркия давлатига ташриф буюриб, дастлабки амалий ишларни бошлашига келишилди.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида 18 та пахта-тўқимачилик кластерлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 27 та тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолият юритмоқда. Ушбу факултетни воҳамизда очилиши текстил соҳасидаги кўплаб муаммоларни ечилишига, айниқса, мутахассис кадрларни етишиб чиқишига замин яратади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати.