Қарши туманида ватанпарварлик акцияси - "уч авлод учрашуви" ўтказилди.
Ушбу учрашув Республика Маънавият ва маърифат маркази Қарши тумани бўлинмаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят ва туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман халқ таълими бўлими ва туман маданият бўлими ҳамкорлигида "Жумабозор" МФЙда жойлашган 55 - сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди.
Ажойиб ва қизиқ кечган учрашувда янграган куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.
Учрашув якунида ташкилотчилар томонидан нуронийлар, шунингдек фаол ёшларга ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Тўлқин Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.