Вилоятдаги истемолчиларини электр энергияси билан боғлиқ бўлган муаммоларини бартараф этиш ҳамда таъминот барқарорлигини ошириш мақсадида Давлат дастурлари доирасида 1 349,3 км электр тармоғини ва 365 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш ва реконструкция ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Ушбу ишлар бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, ҳозиргача 209 дона трансформатор ҳудудларга етказиб берилди. Шундан 182 дона трансформатор қурилмаси ўрнатилиб 363,9 км электр узатиш тармоғида янгидан қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон Қарори доирасида Қашқадарё вилоятида белгиланган маҳаллалардаги 48 та объектда жами 11,4 км электр узатиш тармоғи ва 21 дона трансформатор пунктида янгидан қуриш, реконструкция ва модернизациялаш ва таъмирлаш белгиланган.
Филиал томонидан ушбу маҳаллалардаги аҳоли ҳонадонларини электр таъминотини яхшилаш мақсадида ўрганишлар олиб борилди ва 148 та объектда жами 291,8 км электр узатиш тармоғи ҳамда 94 дона трансформатор пунктини янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Айни пайтда 85 дона трансформатор пункти жойларга етказиб, ўрнатилди. 271,2 км электр узатиш тармоғида янги қурилиш ва реконструкция ишлари амалда бажарилди.