Президентимиз топшириғига кўра "Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла" тамойили асосида кенг кўламли хайрли ишлар олиб борилаётган Қарши туманидаги Қуйи Бешкент маҳалласида вилоят ва туман марказидан борган малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
Тадбирда 400 нафарга яқин фуқаролар кўрикдан ўтказилди. Турли касалликлар аниқланган фуқароларга туман марказий шифохонаси, вилоят тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Унда вилоят шифохоналаридан эндикринолог, кардиолог, ЛОР, дерматолог, психиатр, невропатолог, офтальмолог, уролог мутахассислари иштирокида лаборатория, ЭКГ ва скрининг текширувлари ўтказилди.