Бугун, Январ Иноятов, Озод Фармонов, Шухрат Турсунов, Эсон Ражабов, Шодиёр Хўжаназаров, Ботир Раҳимов, Омон Хушмуродов ва вилоят Касаба уюшмаси бошлиғи Бахтиёр Жўраевдан иборат вилоятнинг фахрий нуронийлари пахтакорларга кўмаклашиш, кайфият улашиш мақсадида туманимизда бўлиб, пахта йиғим-терими билан шуғулланаётган пахтакорлар билан учрашди. Фахрий нуронийларга туманимиз раҳбари ҳамроҳлик қилди.
- Ҳар бир оила учун пахта мавсуми даромадини ошириш учун ҳам жуда яхши имконият бўляптику. Шунинг учун Сизларни янада руҳлантириш учун далага отландик, - дейди фахрий нуронийлар ҳашарчилар билан учрашувда.
Шу куни фахрий нуронийлар дастлаб туманнинг Яхши Омонов ҳудудида пахта йиғим-терими билан шуғулланаётган тумандошларимиз билан суҳбат қуриб, совға саломлар ҳам улашишди.
Нуронийларнинг туманимиздаги ташрифи Чароғил ҳудудидаги "Очилой Захира" фермер хўжалигида давом этди. Ушбу фермер хўжалигида айни вақтда терим машиналари жавлон уриб, пахта хирмонини яратмоқда. Ушбу фермер хўжалигида ҳам фахрийлар пахтани йиғиб-териб олишда хизмат қилаётган ҳашарчиларга туман ҳокимлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгашининг эсдалик совғаларини етказишди ҳамда пахта хирмонига барака тилашди.