Хабарингиз бор, Президентимиз 11 апрелдаги йиғилишда ёшлар bilan ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинишини таъкидлаб, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти va қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилгани va эндиликда улар bilan манзилли, аниқ мезонлар асосида ишлаш кераклиги бўйича топшириқ берган эди.
Берилган топширикдан келиб чиқиб, вилоятдаги 916 минг 871 нафар ёшлар яшил, сариқ va қизил тоифаларга ажратилди. Ўрганишларга кўра, 394 минг 067 нафар (43%) ёшлар – яшил, 522 минг 804 нафар (57%) ёшлар - сариқ va 39 минг 812 нафар ёшлар қизил тоифага ажратиб олинди.
Улар Президентимиз таъкидлаганларидек, индивидуал ишлаш учун вилоят, туман (шаҳар) раҳбарларига номма-ном бириктирилди. Ёшларга бириктирилган масуъллар bilan ишлаш, уларга амалий ёрдам бериш бўйича вилоят штаби ташкил этилди.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам 55 нафар ёшни ижтимоий реабилитасия қилиш va ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб олди. Ушбу ёшларнинг ҳар бири bilan учрашиб, уларнинг муаммо va таклифларини ўрганишни Qarshi туманидаги ёшлардан бошлади.
Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларни бириктириб бериш тизимининг жорий этилгани ота-оналар, ёшларимизни мамнун қилмоқда.
Ушбу тадбирнинг барча фотосуратлари билан туман ҳокимлигининг расмий телеграм-канали орқали танишишингиз мумкин. Расмий телеграм канал ҳаволаси: qarshitumaniuz
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.