Вилоят ҳокимлигида Ички ишлар вазири ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов ҳамда вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида ишчи гуруҳ ўрганишларининг якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоятда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалиётга тадбиқ этиладиган “Қашқадарё тажрибаси” тақдимоти бўлиб ўтди.
Кенг кўламли йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Қарши шаҳридаги криминоген вазияти энг оғир “қизил” тоифадаги “Алишер Навоий” номли маҳалла танлаб олиниб, мазкур маҳаллани тажриба сифатида “жиноятдан холи маҳалла”га айлантириш чоралари кўрилиши юзасидан аниқ чоралар кўрилиши белгиланди.
Шу билан мазкур тақдимотда йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилган жиноятларни жиловлашнинг “Қашқадарё тажрибаси”ни бошқа ҳудудларида ҳам қўллаш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.