Ассалому алайкум, Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Муҳтарам Президентимиз Қашқадарёга ташрифлари давомида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш жараёнларида туманимиздаги Тиббиёт бирлашмасига ва 12-сонли мактабга ташриф буюриб, туманимизда Тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва таълим соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифаларни биз сектор раҳбарларига белгилаб бердилар.
Ушбу топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, биз, сектор раҳбарлари ҳам ўз олдимизга келгусида турган вазифаларни яна бир бор белгилаб олдик.
Ҳурматли Маҳалла фаоллари,
1. Аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида туманимизда “20 минг тадбиркор ва 500 малакали мутахассис дастури” доирасида 44 та тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар
берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 3.4 минг нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;
2. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида қиймати 168,7 млн. долларлик 61 та лойиҳаларни фойдаланиш топширилиши ва янги шакллантирилган 16,2 млн. долларлик 6 та йирик лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 1343 та янги иш ўринлари яратилади.
Мисол учун; 600 минг пг/метр мато ва газлама ишлаб чиқариш қувватига эга умумий қиймати 7,4 млн. долларга тенг бўлган “Qarshi agro klaster” МЧЖ ҳамда “Beshkent agro klaster” МЧЖлар томонидан мато ва газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш ҳисодига 200 та янги иш ўринлари яратилади.
3. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 33 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилиб 1,7 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади;
4. Бугунги кунда 3 та саноат зонасида 3,6 гектар майдон бўш турибди. Ушбу ерларда 39 та янги лойиҳани амалга ошириб, 500 та янги иш ўринлари яратилади.
5. Деҳқончилик қилиш учун 100 гектар экин ер майдонларини ижара асосида ажратиб, 300 нафарга яқин аҳоли бандлиги таъминланади.
6. Маҳаллаларда қиймати 31,3 млрд сўм бўлган 127 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 200 нафар аҳоли банд қилинади.
7. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш учун субсидия асосида 1,4 млрд. сўмлик меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, 400 нафар фуқаролар банд қилинади.
8. Бўш иш ўринларига жойлаштириш ва йўл бўйича хизмат кўрсатиш ва савдо объектларини ташкил этиш ҳисобига 900 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланади.
9. Туманимизда 54 та инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш орқали 2336 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминланади.
10. 2024 йилнинг 1-чорагига қадар “Бахт” фермер хўжалигининг Савдо ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш орқали 25 нафар, "Beshkent Agro Klaster" МЧЖ Ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 250 нафар, "QARSHI AGRO КЛАSТЕР" МЧЖ Ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 200 нафар, "ОMAD START" МЧЖ томонидан томчилаб суғориш ускуналарини ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали 130 нафар, жами 575 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
Азиз тумандошлар!
Туманда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, биринчи навбатда, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича 3 109 тонна (шу жумладан, картошка – 826 тонна, пиёз – 592 тонна, сабзи – 1 248 тонна, гуруч – 443 тонна) ҳамда 28,4 минг тонна кўмир ва 780 тонна суюлтирилган газ заҳираси яратиш устида иш олиб борилмоқда;
- 180 километр электр тармоқлари ва 72 та трансформаторлар таъмирланмоқда;
- ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига жами 3600 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши таъминланади. Туман Ички ишлар бўлимига туну кун иш фаолият олиб борадиган штаб ташкил этилади.
Жорий йил охиригача:
-ҳашар йўли билан 3 та маҳалларнинг 5 км ички йўллар шағаллаштиришни якунлаш;
-давлат дастурлари асосида белгиланган 6 та маҳаллаларнинг 14.5 км ички йўллари асфальтлаштириш, Қоратепа маҳалласида 30 км ичимлик сув тармоғини қуриш, Лаганди маҳалласида янги ҚВП биносини қуриш, Узумзор маҳалласидаги 2-мактабга қўшимча 330 ўринли мактаб биноси қуриш ишларини амалга оширилади. Бундан ташқари Мевазор маҳалласида қурилаётган 3 та 1 подъездли 5 қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.
Муҳтарам Президентимизнинг ташрифлари давомида берилган топшириқлари ҳамда Давлат дастурлари асосида
2024 йилда:
- Туманимизда 200 ўринли замонавий янги шифохона биносини;
- Чаман МФЙ даги Янги Ўзбекистон массивида 660 ўринли янги мактаб биносини қуриш;
- Керайит МФЙдаги 29-мактаб ва Чорағил МФЙ даги 11-мактаб бинолари;
- Шойхўжа МФЙдаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотини;
- Поштон МФЙдаги ОШП пунктини мукаммал таъмирлаш;
- Ёшлар маркази биносини қуриш;
- Бешкент марказидаги 7 та маҳалла аҳолисини доимий оқова сув билан таъминлаш мақсадида Р-19 каналидан Р-18 каналига келувчи 4 кмлик бетон каналини қуриш;
Шунингдек маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан:
-2 та ҚВП биносини капитал таъмирлаш ва 1 та ҚВП биносини қайта қуриш;
- Марказий Истироҳат боғини таъмирлаш ва жиҳозлаш;
- Мотамсаро она монументини реконструкция қилиш;
- Нуронийлар маскани ва чойхонасини қуриш;
- 5 дона вагон типидаги шифокорлик пунктини ташкил этиш;
- Хазрати Султон зиёратгоҳига борувчи 1.3 км пиёдалар йўлагини қуриш;
- туманда ҳавфсиз худуд консепцияси доирасида Ички ишлар бўлимида Вазиятлар Марказини ташкил этиш (бунда замоновий 30 дона кўзатув камераларини ўрнатиш билан бир қаторда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олди олинади);
- туман Марказида ёшлар талабидан келиб чиқиб, “WI-FI HOTSPOT” марказини ташкил этиш ишлари амалга оширилади.
Қадрли йиғилиш иштирокчилари!
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббуснинг мазмун моҳиятини, азалий миллий қадриятларимизни ўғил-қизларимизга тушунтиришимиз, Ватанимизни боғ-у бўстонга айлантириш ишига ўз ҳиссасини қўшишга чорлашимиз лозим.
Туманимизда жорий йилнинг куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 500 минг дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳар бир хонадонларга 20 донадан дарахт экишга, маҳаллаларимиз барча кўчаларига ва ҳар бир корхона ва ташкилотлар “Корхона ва ташкилотлар боғлари” ташкил этишга чақираман.
Дарахт экиш ва уни парваришлашни мажбурият эмас, қадрият сифатида қабул қилайлик! Олдимизда турган юксак марра ва мақсадларни амалга ошириш учун айни кунлардан ҳаракатни бошламоқ, куз ойларида сидқидилдан меҳнат қилиб, дарахт кўчатларини экиш билан бирга ундириб олиш–чин инсоний вазифамиз бўлсин!
Экологик вазиятдан келиб чиқиб, дарахт экиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши бежиз эмас.
Ҳар биримиз шу жараённинг фаол иштирокчисига айланайлик. Зеро, дарахт экиш кўпнинг иши, ҳар бир киши ўз уйида, кўчасида, иш жойида бир тупдан кўчат қадаса ҳам юртимиз янада обод бўлиб бораверади.
Улкан Ватан боғини кўркам ва файзли бўлишига муносиб ҳисса қўшинг.
Кўчат экиб, боғ яратинг. Бу ўғил-қизларимиз учун ибрат, она табиатни асраб авайлаш йўлида эзгу ҳаракат ҳамда сиздан қоладиган бой меросдир.
Ҳар биримиз келажак авлод олдидаги бурчимизни чуқур ҳис қилган ҳолда, “Яшил макон” лойиҳасини умумхалқ миллий ҳаракатига айлантирайлик!
Эътиборларингиз раҳмат!