Ассалому алайкум, туманимизнинг навқирон ёшлари!
Аввалам бор бугунги оммавий ахборот воситаларига чиқиш орқали Сиз азиз ёшларга “Ёшларга оид давлат сиёсати” доирасида 2023 йилда туман ёшларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида ёшларни хар томонлама қўллаб-қувватлашдик устувор йўналишларда ҳисобот бераётганимдан бениҳоят хурсандман.
Сизларга ҳисобот беришимдан олдин, туманимизнинг демографик кўрсаткичи билан таништирсам;
Туман аҳолиси сони 270 минг 564 нафарни ташкил этиб, шундан0-30 ёшдаги ёшлар сони 149 500 нафарни, 18-30 ёшдаги ёшлар сони53 777 нафарни, 14-30 ёшдаги ёшлар сони – 67 188 нафар (уюшган – 43 467 нафар, уюшмаган 23 721 нафар), миграцияда яъни хориждаги ёшлар сони 1 356 нафар ташкил этади.
“Ёшларга оид давлат сиёсати” доирасида ўтган 2023 йилда олиб борилган ислоҳотлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Туманда 2023 йил давомида ижтимоий оғир аҳволда бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган қисми ҳисобидан “Ёшлар дафтари” жамғармасига 2 млрд 500 млн сўмлик маблағлар ўтказилиб, жами 4 минг 174 нафар ёшларимизга 16 турдаги йўналишлар бўйича 4 млрд 855 млн 195 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилган.
Бунга мисол сифатида 671 нафар ёшларга 1,3 миллард сўм профессионал ва Олий таълим муассасаларига тўлов контракти суммасининг 50 фоизгача бўлган қисми, 176 нафар ёшларга замонавий касбларни ўрганишлари учун 570,9 млн сўм, 333 нафар ёшларни даволаниш харажатлари учун 639,9 млн сўм, 95 нафар ёшларга 604,5 млн сўмлик сафарбарлик чақирувидаги резерв харажатлари тўлаб берилган.
Бундан ташқари тумандаги 1 894 нафар ишсиз, 1 672 нафар мактаб битирувчиларидан иш излаб доимий даромадга эга бўлиш мақсадида меҳнат бозорига кириб келган жами 3 566 нафар уюшмаган даромад манбасига эга бўлмаган ёшларимизни, бандлиги таъминланган.
Ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашда доимий иш ўринларига жойлаштириш орқали 453 нафар, тадбиркорлик субъектлари томонидан янги лойиҳалар ташкил этиш орқали 249 нафар, 115 нафар ёшларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун 2 млрд 343 млн сўмлик имтиёзли кредитлар, 257 нафар ёшларимизга 154 млн сўмлик субсидиялар ва 161 нафар ёшларга 40 га эр майдонлари ажратиш орқали бандлиги таъминланиб, ёшларнинг доимий даромад манбасига эга бўлишларига эришилди.
Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда туманда “Беш босқичли беш ташаббус” олимпиадасининг 1-2 мавсумларида маҳалла, сектор, туман, вилоят, Республика босқичларига 14-30 ёшдаги жами 29 863 нафар ёшларимиз маданият, санъат, ахборот технологиялари ва спорт мусобақаларига жалб қилиниб, вилоят босқичи мусобақаларида жами 22 та ўринлар (1-ўрин 9 та, 2-ўрин 5 та, 3-ўрин 8 та,) қўлга киритилган бўлса, Республика босқичида 3 та йўналиш бўйича 3 та ўрин (1-ўрин 1 та, 2-ўрин 2 та,) қўлга киритилди.
Ёшларимизнинг доимий тарзда спорт билан шуғулланиши ва уларни чиниқтириш учун ҳам кенг имкониятлар яратилган, туманда 1 та спорт мактаби мавжуд бўлиб, жами 53 нафар ишчи ходим фаолият кўрсатиб келмоқда, шундан 39 нафари тренер-ўқитувчи, 14 нафари олий маълумотли, 12 нафари тугалланмаган олий, 9 нафари ўрта-махсус, 11 нафари олий тоифали, 4 нафари биринчи тоифага эга.
2023 йил давомида спорт мактабида 3 нафар спорт устаси, 2 нафар спорт усталигига номзод, 131 нафар спортчи ўқувчи ёшлар унвонли ва ўсмирлар ҳамда катталар спорт разрядларни қўлга киритишди ва 3 нафар ёшлар Осиё чемпионатларида юқори натижаларга эришилган.
Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни деҳқончилик билан шуғулланиши учун туман ҳокимлиги захирасидан жами ҳисобда 711,6 гектар эр майдони 1 541 нафар ажратилиши режалаштирмоқда. Айни кунларда деҳқончилик қилиш истагидаги меҳнаткаш ёшларга ер ажратиш ишлари давом этмоқда.