Қарши тумани ҳокимлиги ҳамда туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорликда бугун, 11 июнь куни туман марказидаги "Ёшлар ҳиёбони"да битирувчи, хизмат чақирувидаги ва пробация ҳисобидаги ёшлар ҳамда ишсиз аёллар ўртасида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Тадбирда вилоят тассаруфидаги 4 ва тумандаги 30 дан ортиқ ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1 000 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Меҳнат ярмаркасида иштирок этган ёшлардан 11 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди, яна 10 нафари маҳалладаги жамоат ишларига жалб қилинди. Президентимизнинг ПҚ-5102 қарори бўйича 3 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди. Хорижга чиқиш истагидаги 43 нафар ёшга чет элда ишлаш учун шартнома шартлари ҳақида маълумотлар берилган бўлса, «Uzbekistan GTL» компаниясига Республиканинг турли ҳудудларида ишлашлари учун 47 нафар ёшларга тегишли тавсиялар берилди.
Ярмарка давомида "Аёллар дафтари"даги 20 нафар хотин-қизларга касб ҳунар ўрганишлари учун 1-сонли Касб-ҳунар мактабига ҳамда 3 нафар хотин-қизларга Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" Мономарказига касб-ҳунар эгаллашлари учун йўлланмалар берилди. Шу куни "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган тикувчилик ҳунари бўйича сертификатга эга бўлган 10 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди. Ярмаркада 1 000 нафардан ортиқ ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этди.