Туманимизнинг муҳтарама Онахонлари ва опа-сингиллар!
Аввало, Сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни ушбу байрам билан чин қалбимдан муборакбод этган ҳолда, ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.
Таъкидлаш жоиз, бугун ўзининг фидойи меҳнатлари ва саъй-ҳаракатлари билан Қарши туманининг янада юксалиши ва равнақ топишида ҳисса қўшаётган азиз аёлларимизнинг сони тобора ортиб бормоқда. Бу албатта, хотин-қизларимизнинг замонавий ва бахтли аёл бўлишларида катта аҳамият касб этади. Биз ҳам давлатимиз томонидан яратиб берилаётган фан, бизнес, ижтимоий, спорт ва бошқа барча соҳаларда фаолият олиб боришингиз учун доимо кўмакка шаймиз.
Шу билан бирга айтиш керак, оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.
Бутун қалбим билан оилавий хотиржамлик, доимо кулиб, бахтли бўлиб юришингизни. хонадонларингизда тинчлик, файзу-барака аримаслигини тилайман.
Б.Юсупов, Қарши тумани ҳокими.