Энг яхши Наврўз ва энг сара миллий таомлар, совғалари катта кураш ҳамда камондан ўқ узиш ва бошқа миллий ўйинлар, 20 метрдан пастга қаровчи дарбоз ва бошқа кўнгилочар кўплаб баҳорий байрам тадбирлари Сизларни кутмоқда.
Хўш кўклам байрамининг пойтахтдан келувчи меҳмонлари кимлар дейсизми?
Булар эстраданинг машҳурлари - Ҳосила Раҳимова, Дилшод Мирзамуротов ва вилоят ҳамда туманимизнинг машҳур санъат вакилларидир.
Қадрли тумандошлар ва азиз меҳмонлар Қарши туманининг Наврўз байрами ҳамда сайлида Сизларни кутамиз.
Байрам сайлининг бошланиш куни: 18 март, шанба куни вақти: 10:00 да.
Манзил: Керайит МФЙ адирликларида.
Тўлқин Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби.